Валюта курслари 27/02/2026
$1 – 12136.57
UZS – -0.0%
€1 – 14318.73
UZS – 0.08%
₽1 – 157.70
UZS – -0.52%
Қидириш
Хайрулло Ибадуллаев болани қутқаргани учун «Жасорат» медали билан тақдирланди

Хайрулло Ибадуллаев болани қутқаргани учун «Жасорат» медали билан тақдирланди

Хайрулло Ибадуллаев болани қутқаргани учун «Жасорат» медали билан тақдирланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 26 февраль куни мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасида ватандошимиз Ибадуллаев Хайрулло Сайдуллаевичга «Жасорат» медалини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси B.Asadov, Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхона ходимлари, ватандошларимиз ҳамда Россия оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тақдирлаш маросимида сўзга чиққан Элчи B.Asadov Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига мувофиқ, Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида содир бўлган фавқулодда ва мураккаб вазиятда ўз жони ва саломатлигини хавф остига қўйиб, кўп қаватли уйнинг юқори қисмидан пастга қулаб тушаётган ёш болага амалий ёрдам кўрсатгани ва унинг ҳаётини сақлаб қолгани, халқимизга хос юксак жасорат, қаҳрамонлик ва фидойилик фазилатларини яққол намоён этгани учун мард ва жасур юртдошимиз X.Ibadullayev «Жасорат» медали билан тақдирланганини таъкидлади.

Элчи ўз сўзида мазкур мукофот нафақат бир инсоннинг жасоратини эътироф этиш, балки юртдошларимизнинг инсонийлик, бағрикенглик ва юксак маънавий қадриятларга содиқлигини намоён этувчи муҳим рамз эканини алоҳида қайд этди.

Тадбирда сўзга чиққан Хайрулла Ибадуллаев ушбу юксак эътироф учун Давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, бундай вазиятда ҳар бир ўзбек фарзанди боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун шундай йўл тутиши табиий эканини таъкидлади. У ўз ҳаракатини қаҳрамонлик эмас, балки инсоний бурч деб ҳисоблашини айтиб, кўрсатилган юксак ишонч ва эътибор унга катта масъулият юклашини билдирди.

Тадбир иштирокчилари юртдошимизнинг жасоратини юксак баҳолаб, бу каби эзгу ишлар ёш авлод учун ибрат намунаси бўлишини қайд этдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР