Халқаро меҳнат ташкилоти билан пенсия тизимида актуар баҳолаш ўтказиш масаласи муҳокама қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Пенсия жамғармасида Халқаро меҳнат ташкилоти вакили П.Аннике билан учрашув ўтказди.
Ўзаро мулоқот давомида пенсия тизимида актуар баҳолашни ўтказиш, жумладан халқаро донор ва кредиторлар томонидан молиялаштириш имкониятлари, шунингдек, актуар баҳолашни ўтказиш бўйича ходимлар малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Бунда, актуар баҳолашни амалга ошириш бўйича аниқ қадамларни белгилаб олиш, мутахассисларни тайёрлаш ҳамда халқаро тажрибаларни ўрганган ҳолда иш ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.
Учрашув якунида Ўзбекистонда пенсия тизимини янада самарали ва барқарорлигини таъминлаш мақсадида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олинди.