Wonkwang University ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги институти ҳамкорлик меморандумини имзоладилар.
Wonkwang University ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги институти ҳамкорлик меморандумини имзоладилар.
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Корея Республикасидаги Wonkwang University президенти Парк Сунг-таэ бошчилигидаги делегация Қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтига ташриф буюрди.
Ташрифдан мақсад қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрлар тайёрлашни ривожлантириш, уларнинг малакасини ошириш ва халқаро таълим ҳамкорлигини кенгайтириш эди.
Учрашув давомида томонлар таълим жараёнига илғор халқаро тажрибаларни жорий этиш, ўқув дастурларини замонавий ёндашувлар асосида бойитиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Музокаралар якунида ҳамкорликнинг учта устувор йўналиши бўйича келишувга эришилди. Хусусан: Wonkwang Университетининг етакчи профессор-ўқитувчилари томонидан институт тингловчилари учун масофавий таълим машғулотлари, шунингдек, институт базасида анъанавий дарслар ва семинарлар ўтказилиши, институт ходимларининг Вонкванг Университетида малака ошириши ва тажриба алмашиши, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги кадрларининг малакасини ошириш бўйича қўшма таълим дастурларини амалга ошириш.
Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумни имзоладилар.