Валюта курслари 17/09/2025
$1 – 12285.16
UZS – -0.48%
€1 – 14514.92
UZS – 0.09%
₽1 – 148.62
UZS – -0.72%
Қидириш
Варшавада Ўзбекистон-Польша савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларини жадаллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди

Варшавада Ўзбекистон-Польша савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларини жадаллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди

Варшавада Ўзбекистон-Польша савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларини жадаллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон элчиси Амирсаид Агзамходжаев Польша Тараққиёт ва технологиялар вазирлиги давлат котиби, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Польша Ҳукуматлараро комиссияси ҳамраиси Михал Ярос учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири

Учрашув давомида, савдо-иқтисодий, инвестициявий, қишлоқ хўжалиги ва ветеринария йўналишларидаги икки томонлама ҳамкорликни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва Польша ҳудудлараро ҳамкорлик ҳолати ва истиқболларига эътибор қаратилди.

2025 йил февраль ойида Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Польша Ҳукуматлараро комиссиясининг саккизинчи йиғилиши ва бизнес-форум якунлари бўйича эришилган келишувларнинг ижроси кўриб чиқилди.

Жорий йил ноябрь ойи охирида Польша Инвестициялар ва савдо агентлигининг Тошкент шаҳрида ваколатхонаси очилиши нафақат Польша компаниялари, балки ўзбек бизнес доира вакиллари учун ҳам янги бозорларга кириш ҳамда ўзаро манфаатли иқтисодий шериклик алоқаларини йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Михал Ярос Ўзбекистон Польша учун Марказий Осиёдаги энг муҳим ва истиқболли ҳамкор эканини таъкидлаш баробарида, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий шериклик ҳолатини ижобий баҳолади. "2025 йил ўзбек-поляк алоқалари тарихида бурилиш нуқтаси бўлди", деди у.

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР