Uzbekistan Airways’нинг 2025 йилдаги соф фойдаси 1,2 триллион сўмдан ошди
Uzbekistan Airways’нинг 2025 йилдаги соф фойдаси 1,2 триллион сўмдан ошди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Uzbekistan Airways акциядорлик жамияти 2025 йилни 1,2 триллион сўм соф фойда билан якунлади. Бу кўрсаткич ўтган йил натижасига нисбатан 73,5 фоизга юқори.
IV чорак якунига кўра компания 482,4 миллиард сўм соф фойда олди, бу эса 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 149,4 фоиз ўсишни кўрсатди.
Йил якунлари бўйича авиакомпаниянинг бошқа операцион харажатлари икки баробардан ортиққа қисқариб, 1,5 триллион сўмдан 0,7 триллион сўмга тушди. Шу билан бирга, қарз юки ошгани сабабли фоиз харажатлари 313,6 миллиард сўмдан 511,7 миллиард сўмгача кўпайди.
Узоқ муддатли банк кредитлари 6,8 триллион сўмдан 7,8 триллион сўмгача ошди. Йил якунига келиб қисқа муддатли кредитлар ҳажми 152,9 миллиард сўмни ташкил этди.
Uzbekistan Airways’нинг 2025 йил учун асосий молиявий кўрсаткичлари қуйидагича: активлар — 23,1 триллион сўм (йиллик ҳисобда 28,7 фоиз ўсиш), капитал — 8,6 триллион сўм (7,9 фоиз ўсиш), тақсимланмаган фойда — 1,3 триллион сўм (345,4 фоиз ўсиш), соф тушум — 18,3 триллион сўм (4,3 фоиз ўсиш).