Валюта курслари 21/01/2026
$1 – 12073.29
UZS – 0.18%
€1 – 14158.35
UZS – 1.07%
₽1 – 155.16
UZS – 0.3%
Қидириш
Uzbekistan Airways самолёти техник носозлик сабаб Красноярскда фавқулодда қўнишни амалга оширди

Uzbekistan Airways самолёти техник носозлик сабаб Красноярскда фавқулодда қўнишни амалга оширди

Uzbekistan Airways самолёти техник носозлик сабаб Красноярскда фавқулодда қўнишни амалга оширди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 21 январь куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тегишли самолёт техник сабабларга кўра Красноярск аэропортида фавқулодда қўнишни амалга оширди, дея хабар берди аэропорт матбуот хизмати.

Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 14:46 да содир бўлган. Тошкент — Владивосток йўналиши бўйича HY707 рейсини бажараётган Boeing 767-300 ҳаво кемаси техник носозлик аниқланганидан сўнг Красноярскда қўнишга мажбур бўлган.

Самолёт бортида 122 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган. Жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган. Красноярск аэропортининг барча хизматлари тезкор равишда тўлиқ шай ҳолатига келтирилган. Қўниш муаммосиз ва белгиланган парвоз хавфсизлиги тартиб-қоидаларига тўлиқ мувофиқ равишда амалга оширилди.

Ҳодисадан сўнг Красноярск аэропорти фаолияти одатий режимда давом этмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг