Валюта курслари 04/02/2026
$1 – 12258.38
UZS – 0.13%
€1 – 14455.08
UZS – -0.47%
₽1 – 159.49
UZS – -0.26%
Қидириш
Uzautotrans Service 23 февраль куни Тошкент-Санкт-Петербург автобус қатновини ишга туширади

Uzautotrans Service 23 февраль куни Тошкент-Санкт-Петербург автобус қатновини ишга туширади

Uzautotrans Service 23 февраль куни Тошкент-Санкт-Петербург автобус қатновини ишга туширади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 23 февраль кунидан "Uzautotrans Service" корхонаси Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида қатновларни бошлайди.

Мазкур йўналишда қатновлар ҳафтада икки маротаба, душанба ва жума кунлари бажарилади.

Тошкент – Санкт-Петербург йўналиши бўйича биринчи рейс 23 февраль куни соат 17:00 да «Тошкент» автовокзалидан жўнайди. Чипта нархи 1 200 000 сўм.

Санкт-Петербург автовокзалигача бўлган йўлда оралиқ тўхташ Москва шаҳри «Новоясеневская» автовокзалида амалга оширилади.

Тошкентга қайтиш рейслари ҳам ҳафтанинг душанба ва жума кунлари бажарилади. Автобуслар Санкт-Петербург автовокзалидан маҳаллий вақт билан соат 17:00 да жўнайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР