Валюта курслари 12/12/2025
$1 – 12047.45
UZS – 0.22%
€1 – 14099.13
UZS – 0.79%
₽1 – 151.90
UZS – -2.31%
Қидириш
UzAuto Motors сохта Chevrolet совғалари ҳақида огоҳлантирди

UzAuto Motors сохта Chevrolet совғалари ҳақида огоҳлантирди

UzAuto Motors сохта Chevrolet совғалари ҳақида огоҳлантирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — UzAuto Motors матбуот хизмати chevrolet-uz-2025 хорижий доменида сохта веб-сайт пайдо бўлганини маълум қилди. Унда компания номидан Ўзбекистон фуқароларига Chevrolet маркасидан автомобилларни ютиб олиш ҳақида маълумот пайдо бўлганини хабар қилди.

Компания бу каби ўйинларни UzAuto Motors ҳеч қачон ўтказмаганини ва ўтказмаслигини алоҳида таъкидлади. Тарқатилаётган маълумот нотоғри ва фирибгарлик хусусиятига эга эканлиги қайд этилди.

Фуқароларга ҳушёр бўлиш, шубҳали манбаларга ишонмаслик тавсия этилади ва компаниянинг расмий янгиликлари ва эълонлари фақат тасдиқланган ахборот каналлари орқали эълон қилинишини эслатилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг