Урганч шаҳар йўналишлари учун 16 та янги автобус олди
Урганч шаҳар йўналишлари учун 16 та янги автобус олди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хоразм вилоятида жамоат транспортини ривожлантириш доирасида Урганч шаҳрига 16 та замонавий автобус келди.
Етказиб бериш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-59-сонли фармонида белгиланган жамоат транспорти хизматлари сифатини оширишга қаратилган мақсадларга мувофиқ амалга оширилди.
Хусусан, Урганч шаҳридаги «Opel-Trans» МЧЖ томонидан ХХРда ишлаб чиқарилган 16 дона «ASIASTAR» русумли замонавий автобуслар олиб келинди.
Мазкур автобуслар Урганч шаҳар ичи йўналишларига брутто-шартнома асосида жойлаштирилиши режалаштирилган.
Шунингдек, вилоятда жамоат транспорти хизматлари сифатини ошириш мақсадида Қўшкўпир туманидаги «Zargar Voha Trans» МЧЖ томонидан 12 дона ҳамда Хонқа туманидаги «Asil Javohir Bek» МЧЖ томонидан 5 дона «Jac Sunray» русумли микроавтобуслар олиб келинди ва мазкур янги микроавтобуслар шаҳар атрофи йўналишли такси йўналишларига жойлаштирилган ҳолда йўловчиларга хизмат кўрсатади.