Валюта курслари 22/09/2025
$1 – 12349.87
UZS – 0.29%
€1 – 14524.68
UZS – -0.38%
₽1 – 148.15
UZS – -0.07%
Қидириш
UMRC SPV капитал бозори соҳасидаги «Тартибга солиш қумдони» иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтди

UMRC SPV капитал бозори соҳасидаги «Тартибга солиш қумдони» иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтди

UMRC SPV капитал бозори соҳасидаги «Тартибга солиш қумдони» иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Агентлик) “UMRC SPV” МЧЖни ипотека облигацияларини чиқариш соҳасида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режимининг иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказди.

“UMRC SPV” МЧЖ “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси”АЖ (Компания) томонидан ташкил этилган бўлиб, унинг асосий фаолияти – Ўзбекистонда ипотека облигациялари чиқариш ҳисобланади.

Ташкилотнинг рўйхатдан ўтказилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 февралдаги “Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-26-сон Фармони ва унга илова қилинган “2025 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш бўйича йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган муҳим амалий чора ҳисобланади.

“UMRC SPV”МЧЖнинг асосий вазифаси тижорат банкларидан ипотека кредитлари жамланмаларини балансига қабул қилиш ва ипотека кредитлари жамланмалари таъминоти остида ипотека облигацияларини чиқариш ҳисобланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг