Тяньцзин шаҳрида Ўзбекистон-Хитой савдо-иқтисодий форуми бўлиб ўтди
Тяньцзин шаҳрида Ўзбекистон-Хитой савдо-иқтисодий форуми бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги мамлакатнинг экспорт ва инвестиция салоҳиятини тарғиб этиш мақсадида хорижий давлатларда йирик кўргазмалар ва инвестиция форумларини тизимли асосда ташкил этиб келмоқда.
Шу жумладан, 22 ноябрь куни Тяньцзин шаҳрида Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси ва ИССВнинг Хитойдаги Ваколатхонаси томонидан Ўзбекистон–Хитой савдо-иқтисодий форуми ўтказилди.
Тадбирда икки давлатнинг давлат идоралари, ишбилармон доиралари ва тадбиркорлар уюшмаларидан 400 дан ортиқ вакиллар иштирок этди.
Форум доирасида Ўзбекистонда шаклланган жозибадор инвестиция муҳити, бизнес учун қулай шароитлари, инвесторлар учун тақдим этилаётган имтиёз ва преференциялар, шунингдек, иқтисодиётнинг устувор йўналишларида ҳамкорлик истиқболлари батафсил тақдим этилди.
“Made in Uzbekistan” миллий стенди ҳам ташкил этилди. Унда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспортга йўналтирилган маҳсулотлари, ишлаб чиқариш имкониятлари ҳамда мамлакатнинг туристик салоҳияти намойиш этилди.
Тадбир якунлари бўйича Хитойлик инвесторлар билан G2B форматидаги учрашувлар ўтказилди.
Энергетика, инфратузилма, кимё саноати, енгил саноат, агрокомплекс, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва логистика йўналишларида лойиҳавий таклифлар тақдим этилди.