Валюта курслари 12/03/2026
$1 – 12135.76
UZS – -0.18%
€1 – 14067.77
UZS – -0.7%
₽1 – 153.40
UZS – -0.38%
Қидириш
Туркияда ўлдирилган ўзбекистонлик фуқаронинг жасади топилди

Туркияда ўлдирилган ўзбекистонлик фуқаронинг жасади топилди

Туркияда ўлдирилган ўзбекистонлик фуқаронинг жасади топилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Туркияда ўлдирилган мамлакат фуқаросининг жасади Ватанга қайтарилгани ҳақида хабар қилди.

Дипломатик ваколатхона маълумотига кўра, 25 январь куни 46 ёшли Дилафруз Чуллиева Баликесир шаҳридаги иш жойини тарк этган ва бедарак йўқолган. Чуллиева кекса ва бемор инсонга қараб турувчи ҳамшира сифатида ишлаган.

Ўғлининг илтимосига биноан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти орқали Туркия Ташқи ишлар вазирлигига тегишли нота юборилди. Туркия Ички ишлар вазирлиги Хавфсизлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда қидирув оператсияси ташкил этилди.

2026 йил 28 февраль куни Баликесир туманидаги ўрмон ҳудудида номаълум шахснинг жасади топилди. Жасад узоқ вақт очиқ ҳавода қолгани сабабли шахсини аниқлаш имкони бўлмади, шунинг учун ДНК экспертизаси ўтказиш учун қон намуналари олинди. Текширув натижалари ҳалок бўлган шахс Дилафруз Чуллиева эканини тасдиқлади.

Жиноятни содир этганликда гумон қилиб тўрт нафар шахс қўлга олинди. Ҳозирда воқеанинг барча ҳолатларини аниқлашга қаратилган тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг