Валюта курслари 20/02/2026
$1 – 12169.41
UZS – 0.3%
€1 – 14359.90
UZS – -0.0%
₽1 – 158.95
UZS – -0.09%
Қидириш
Туризм қўмитасида Ўзбекистон ва Франция ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Туризм қўмитасида Ўзбекистон ва Франция ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Туризм қўмитасида Ўзбекистон ва Франция ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов мамлакатимиздаги Франция Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси жаноб Валид Фук билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида томонлар ўзбек–француз туризм ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, Ўзбекистоннинг 2026 йилда ўтказиладиган “IFTM Top Resa 2026” халқаро кўргазмасида ҳамкор мамлакат (Country of Honour) мақомида иштирок этишига тайёргарлик масалалари, шунингдек, ушбу платформадан Европа, жумладан Франция бозорида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб этишга қаратилган кенг кўламли ПР-кампанияни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, тоғли ҳудудларни ривожлантириш, замонавий тоғ-чанғи курортларини барпо этиш, қишки туризм турларини илгари суриш, туристик маҳсулотни диверсификация қилиш ҳамда туристик дестинацияларни бошқариш ва сармоявий ҳамкорлик соҳасида француз тажрибасини жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида томонлар барқарор ва юқори сифатли туризмни ривожлантириш йўлида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда қўшма ташаббусларни амалга оширишга ўзаро қизиқиш билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг