Валюта курслари 01/05/2025
$1 – 12920.16
UZS – -0.1%
€1 – 14681.18
UZS – -0.26%
₽1 – 158.61
UZS – 0.21%
Қидириш
Туризм 01/05/2025 Туризм қўмитасида Чуваш Республикаси билан туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама этилди

Туризм қўмитасида Чуваш Республикаси билан туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туризм қўмитаси раиси ўринбосари Сардор Ниязов ва Чуваш Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари - Иқтисодий ривожланиш ва мулкий муносабатлар вазири Дмитрий Краснов ўртасида музокаралар ўтказилди.

Учрашув давомида мамлакатда туризм соҳасини ривожлантириш, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқимини ошириш, ушбу соҳада фаолият юритаётган хусусий тадбиркорларга қулай шароитлар яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, Чуваш томони Ўзбекистоннинг маданий мероси, тарихий ёдгорликлари ва ноёб табиий ресурсларига асосланган туризм маҳсулотлари билан биргаликда, янги сайёҳлик масканлари ва йўналишлари билан яқиндан таништирилди.

Д. Краснов, ўз навбатида, Ўзбекистон ҳукумати томонидан олиб борилаётган чора-тадбирларга юқори баҳо бериб, туризм индустриясини ривожланиши тажрибаси, икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Музокаралар якунида томонлар туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг