Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов транспорт ўзаро боғлиқлиги бўйича ИҲТ форумида Ўзбекистон номидан иштирок этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Махкамов раҳбарлигидаги мамлакатимиз делегацияси Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар транспорт вазирларининг иккинчи йиғилишида иштирок этди.
Тадбирда ИҲТ мамлакатлари транспорт идоралари раҳбарлари ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда ИҲТ маконида транспорт боғлиқлигини ривожлантириш, инфратузилмани модернизация қилиш ва халқаро транспорт йўлаклари самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилди.