Валюта курслари 20/01/2026
$1 – 12051.71
UZS – 0.74%
€1 – 14008.91
UZS – 0.87%
₽1 – 154.69
UZS – 0.49%
Қидириш
Товарларни рақамли маркировкалашни такомиллаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Товарларни рақамли маркировкалашни такомиллаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Товарларни рақамли маркировкалашни такомиллаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мажлисда рақамли маркировкалаш тизими самарадорлиги оширилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда консептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан “масофавий солиқ текшируви” тушунчасига аниқлик киритилиб, мазкур текширувни ўтказиш тартибини соддалаштириш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини таъминлаш ҳамда буджет даромадлари барқарорлигини мустаҳкамлаш назарда тутилган.

Бундан ташқари, маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича масофавий солиқ текширувини солиқ тўловчининг ҳузурига бормасдан, ҳуқуқбузарлик юзасидан икки марта огоҳлантириш берилганидан сўнг ўтказиш, шунингдек мазкур ҳолат бўйича қарор қабул қилиш жараёнларини тезкор ташкил этиш қонуний асосда белгиланмоқда.

Шу билан бирга, хуфиёна айланма ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, айрим шахслар томонидан маркировкалаш қоидаларини четлаб ўтиш орқали ноқонуний даромад олиш мақсадида аҳолига сифатсиз ёки қалбаки маҳсулотларни, жумладан спиртли ичимликлар, тамаки маҳсулотлари, дори воситалари, салқин ичимликлар ва бошқа товарларни реализация қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси айнан шундай ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш, уларнинг олдини олиш ҳамда инсофли солиқ тўловчиларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи омилларни бартараф этишга қаратилган.

Халқ вакиллари қонун лойиҳасида солиқ назоратини амалга оширишда замонавий ёндашувларни жорий этиш, хусусан маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича масофавий солиқ текширувини ўтказиш тартибини аниқ белгилаш ҳамда ҳуқуқбузарликларни бартараф этишга қаратилган профилактика механизмлари лойиҳада назарда тутилганлигини маъқулладилар.

Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ортиқча аралашувларнинг олдини олиш, солиқ маъмурчилигини соддалаштириш ва шаффофликни таъминлаш мақсадида солиқ тўловчи ҳузурига бормасдан текширув ўтказиш, шунингдек қарор қабул қилиш жараёнларини тезкор ташкил этишга оид нормалар лойиҳада акс эттирилгани ижобий баҳоланди.

Депутатлар қонун лойиҳаси билан киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар хуфиёна айланма ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш, инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек буджет даромадлари барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР