Валюта курслари 05/09/2025
$1 – 12437.15
UZS – 0.51%
€1 – 14480.57
UZS – 0.39%
₽1 – 153.34
UZS – 0.14%
Қидириш
Тошкентда яшил ҳудудлар ва болалар майдончаларида юзлаб ноқонуний қурилишлар аниқланди

Тошкентда яшил ҳудудлар ва болалар майдончаларида юзлаб ноқонуний қурилишлар аниқланди

Тошкентда яшил ҳудудлар ва болалар майдончаларида юзлаб ноқонуний қурилишлар аниқланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрида яшил ҳудудлар, болалар ва спорт майдончаларида юзлаб ҳолатларда ноқонуний қурилишлар аниқланди.

Жорий йил июнь ойида Президент Шавкат Мирзиёев ушбу ҳудудларни аввалги ҳолатига қайтариш вазифасини қўйган эди. Ер майдонларидан фойдаланиш устидан назорат ва текширув ишлари Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, «Ўзбеккосмос» ва Кадастр агентлигига юклатилган.

«Ўзбекистон 24» телеканали хабарига кўра, ер майдонларини қайтариш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бош прокуратура бошқармаси прокурори Мансур Рўзимовнинг сўзларига кўра, ишчи гуруҳлар ҳудудларни тиклаш бўйича чоралар кўрмоқда.

Жумладан, Мирзо-Улуғбек туманида ердан ноқонуний фойдаланишнинг 56 та ҳолати аниқланди. Уларнинг бири — 27 сотих майдон прокуратура қарори билан давлат захирасига қайтарилди, икки жиноят иши қўзғатилди ва дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

Умуман олганда, Юнусобод, Яккасарой ва Мирзо-Улуғбек туманларида шунга ўхшаш 374 та ҳолат аниқланди ва ҳар бири бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

«Ўзбеккосмос» агентлиги 2018–2019 йилларда олинган аэро-космик суратларни ҳозирги тасвирлар билан таққослаб, аниқланган қоидабузарликларни прокуратура органларига тақдим этмоқда. Агентлик вакили Саидмурод Саидхўжаев таъкидлаганидек, таҳлил натижасида ер тўғрисидаги қонунчиликнинг кўплаб бузилиши ҳолатлари қайд этилган.

Ишчи гуруҳлар шундай текширувларни пойтахтнинг барча туманларида ҳамда республика ҳудудларида давом эттиради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг