Валюта курслари 30/05/2025
$1 – 12768.26
UZS – -0.49%
€1 – 14400.04
UZS – -0.98%
₽1 – 162.63
UZS – 0.97%
Қидириш
Ўзбекистон 16/05/2025 Тошкентда Халқаро Иқлим Куни муносабати билан Глобал ёшлар фестивали бошланди

Тошкентда Халқаро Иқлим Куни муносабати билан Глобал ёшлар фестивали бошланди
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Халқаро иқлим куни муносабати билан Ўзбекистон пойтахтида Глобал ёшлар фестивали ўз ишини бошлади. Бу — барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ёшларни глобал мулоқотга фаол жалб қилишга қаратилган халқаро ташаббусдир.

Форум ёш лидерлар ва давлат идоралари вакиллари ўртасида ғоя ва тажриба алмашиш учун самарали платформа бўлади. Унда экологик муаммоларни ҳал этишда инновацион ёндашувлар муҳокама қилинади.

Фестиваль доирасида Рақамли “яшил” ташаббуслар ҳафталиги очилиши бўлиб ўтди. “Zamin” жамғармаси Кузатув кенгаши раиси Зироат Мирзиёева тадбирда иштирок этиб, ёш экологик стартаплар ва лойиҳалар фаолияти билан танишди. Шунингдек, у иштирокчилар билан бирга қайта ишланган материаллардан буюмлар яратиш бўйича амалий машғулотларда иштирок этди.

Зироат Мирзиёева ёш экологик фаоллар билан учрашиб, фестивалнинг энг кичик меҳмонларига ҳамроҳлик қилди. Япон боғидаги самимий муҳитда болалар билан бирга китоб ўқиди ва “Яшил макон” ҳамда “Бек ва Лола” каби экологик анимацион фильмларни томоша қилди. Ҳар бир хоҳловчи бу майдонни ҳафта охирига қадар бепул ташриф буюриши мумкин.

Фестиваль тўртта мавзули ҳафталикни ўз ичига олади ва 15 майдан 30 июнгача Тошкент, Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилоятида бўлиб ўтади.

Унда 50 дан зиёд мамлакатдан келган 300 дан ортиқ ёшлар ташкилотлари вакиллари, халқаро экспертлар, мутахассислар ва фаоллар иштирок этмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг