Валюта курслари 30/03/2026
$1 – 12195.50
UZS – 0.13%
€1 – 14049.22
UZS – -0.22%
₽1 – 149.71
UZS – 0.8%
Қидириш
Тошкентда туризм соҳаси иштирокчилари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Тошкентда туризм соҳаси иштирокчилари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Тошкентда туризм соҳаси иштирокчилари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — шаҳрида туризм соҳасини изчил ривожлантириш, бозор иштирокчилари билан самарали мулоқот ўрнатиш ҳамда соҳадаги мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси А. Аққулов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи томонидан кенг қамровли очиқ мулоқот ташкил этилди.

Мазкур учрашув пойтахтда жойлашган Цингапур менежментни ривожлантириш институтида бўлиб ўтди ва унда вазирлик ҳамда идоралар вакиллари билан бир қаторда 130 дан ортиқ туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар — туроператорлар ва турагентлар, туризм транспорт хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар, ҳунармандлар, савдо-кўнгилочар объектлар, истироҳат боғлари ҳамда суғурта компаниялари вакиллари қатнашди.

Тадбир давомида 2025 йилда Тошкент шаҳрида туризм соҳасида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар атрофлича тақдим этилди. Хусусан, шаҳарда туристик оқимни ошириш, янги туристик маршрутлар яратиш, инфратузилмани такомиллаштириш ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида амалга оширилган лойиҳалар иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.

Шу билан бирга, 2026 йил учун белгиланган устувор вазифалар муҳокама марказида бўлди. Улар қаторида туризм инфратузилмасини модернизация қилиш, хизмат кўрсатиш соҳасида замонавий стандартларни жорий этиш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар муҳим аҳамият касб этди.

Учрашув давомида тадбиркорлар томонидан амалий таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди. Хусусан, лицензиялаш жараёнларини соддалаштириш, транспорт логистикасини яхшилаш, туристлар учун қулай муҳит яратиш ҳамда миллий маҳсулот ва ҳунармандчиликни кенг тарғиб қилиш масалалари кўтарилди. Мутасадди идоралар томонидан мазкур таклифларни қўллаб-қувватлаш ва амалиётга жорий этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Мазкур очиқ мулоқот давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, соҳадаги мавжуд тўсиқларни бартараф этиш ҳамда туризм хизматлари бозорида рақобатбардошликни оширишга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг