Валюта курслари 25/11/2025
$1 – 11988.32
UZS – 0.14%
€1 – 13822.53
UZS – 0.18%
₽1 – 152.02
UZS – 0.14%
Қидириш
Тошкентда пуллик автотураргоҳларнинг қонунийлиги кўриб чиқилди

Тошкентда пуллик автотураргоҳларнинг қонунийлиги кўриб чиқилди

Тошкентда пуллик автотураргоҳларнинг қонунийлиги кўриб чиқилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Пойтахтда пуллик автотураргоҳларнинг қонунийлиги кўриб чиқилмоқда

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Жамоатчилик кенгашининг маълумотларига кўра, Кенгаш Агентлик билан пуллик автотураргоҳлар, жараёнларнинг қонунийлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда оқилона нархларни белгилаш бўйича қўшма тадқиқот ўтказишни сўраган.

Агентлик томонидан мазкур сўров асосида ўрганиш ишлари бошланди. Хусусан, пулли автотураргоҳлар ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари ва коррупцияни келтириб чиқариши мумкин бўлган бўшлиқлар, ушбу амалиётни жорий этишда рақобат ва шаффофлик тамойилларига риоя қилинишини баҳолашни қамраб олади.

24 ноябрь куни Жамоатчилик кенгаши аъзолари ва Агентлик вакилларидан иборат ишчи гуруҳ аҳолининг норозилигига сабаб бўлаётган бир нечта шаҳар кўчаларида жойида тадқиқот ўтказди. Тадқиқот давомида тадбиркорлар ва фуқароларнинг фикрлари ҳам инобатга олинди.

Ўрганишларда пулли автотураргоҳлар аҳолига қулайлик туғдириши билан биргаликда, айрим ўринларда мавжуд бепул машина қўйиш жойларини беркитиб, ҳайдовчиларни пулли автотураргоҳга қўйишга ундаш ҳолатлари мавжудлиги ёки юкламаси кўп бўлган кўчаларнинг қатнов қисмига чизиқ чизиш орқали ташкил этилган автотураргоҳлар тирбандликларни келтириб чиқараётгани маълум бўлди.

Ўрганиш якунлари юзасидан масъуллар иштирокида Агентлик Жамоатчилик кенгаши эшитувини ўтказиш ҳамда тегишли хулоса ва таклифларни ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг