Тошкентда Ўзбекистон овози кўчасида тўсиқсиз пиёдалар ҳудудини яратиш ишлари якунланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Пойтахт марказидаги Ўзбекистон овози кўчасида янги тўсиқсиз пиёдалар ҳудуди қурилиши якунланмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Мирзо Улуғбек туманинг Ўзбекистон овози кўчасида 860 метр узунликдаги йўл, 1000 метр велойўлак ва 23 минг м² пиёдалар йўлаги қайта қурилди. Йўлга чидамли гранит тошлари ётқизилиб, сирпанчиқлик хавфи камайтирилди.
Яшил ҳудуд ҳам алоҳида эътибор марказида: барча дарахтлар сақланиб, яна 10 та дарахт ва 62 минг туп бута экилди. 1,9 км суғориш тизими янгиланди, коммунал қудуқ қопқоқлари кўчанинг концепциясига мослаштирилди.
Янги кўча пиёдаларнинг қулайлиги ва хавфсизлигига қаратилган замонавий, қулай ва хавфсиз дам олиш масканига айланади.