Тошкентда Ўзбекистон Миллий инвестиция кодексини яратиш масаласи муҳокама қилинди
Тошкентда Ўзбекистон Миллий инвестиция кодексини яратиш масаласи муҳокама қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрида Осиё Тараққиёт Банки томонидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан ҳамкорликда, IISD кўмагида «Халқаро инвестицион бошқарувда уйғунликни таъминлаш: Ўзбекистон учун амалий ёндашувлар» мавзусидаги халқаро семинар ташкил этилди. Тадбирда инвестиция сиёсатини шакллантиришга масъул давлат органлари вакиллари иштирок этди.
Семинар миллий инвестиция тизимини замонавий, шаффоф тартибга солиш имконини берувчи Миллий инвестиция кодексини ишлаб чиқиш йўлидаги муҳим босқич бўлди. Иштирокчилар халқаро инвестиция битимлари, миллий қонунчилик ва инвестиция шартномалари масалаларини муҳокама қилиб, инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва давлат манфаатлари ўртасидаги мувозанатни таъминлаш ҳамда институционал уйғунлик масалаларига эътибор қаратдилар.
Амалий сессияда инвесторларни қўллаб-қувватлаш механизмлари, инвестиция кафолатлари, низоларни ҳал этиш, ДХШ, шунингдек инвестиция сиёсатини ер, экология, меҳнат ва ижтимоий муносабатларни тартибга солиш билан уйғунлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Якунда Миллий инвестиция кодексини ишлаб чиқиш ва идоралараро ҳамкорликни кучайтириш бўйича вазифалар белгиланди. Бу эса Ўзбекистоннинг инвестицион жозибадорлигини янада оширишга ва бизнес учун янада барқарор, хавфсиз муҳит яратишга хизмат қилади.