Валюта курслари 19/08/2025
$1 – 12497.19
UZS – -0.4%
€1 – 14597.97
UZS – -0.46%
₽1 – 155.71
UZS – -0.83%
Қидириш
Молия 18/08/2025 Тошкентда насия савдо бозори иштирокчилари билан навбатдаги давра суҳбати ўтказилди

Тошкентда насия савдо бозори иштирокчилари билан навбатдаги давра суҳбати ўтказилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Марказий банк, насия савдо фаолияти билан шуғулланадиган ташкилотлар, банклар, микромолия ташкилотлари ва бошқа манфаатдор томонлар вакиллари иштирокида насия савдо (BNPL) фаолияти бўйича навбатдаги давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Учрашувда Марказий банк томонидан Цингапур тажрибаси асосида насия савдо бозорини тартибга солиш механизмлари мавзусида тақдимот ўтказилди. Бунда, насия савдо бозори иштирокчиларига Аҳлоқ кодекси қамраб олган масалалар, хусусан, бозор иштирокчилари томонидан риоя қилиниши белгиланган талаблар, вужудга келиши мумкин бўлган хатарларни олдини олиш чоралари, кредит бюролари билан ахборот алмашинуви, аккредитациядан ўтиш жараёни ва босқичлари бўйича батафсил маълумот берилди. 

Шунингдек, тадбир иштирокчилари соҳада юзага келаётган турли масалалар юзасидан ўз фикр ва тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Тадбир якунида бу каби давра суҳбатларини яна ўтказишга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг