Валюта курслари 22/10/2025
$1 – 12011.02
UZS – -0.41%
€1 – 13958.01
UZS – -0.76%
₽1 – 148.08
UZS – -0.53%
Қидириш
Тошкентда мутахассисларини тайёрлаш мақсадида Германия тиббиёт академияси очилди

Тошкентда мутахассисларини тайёрлаш мақсадида Германия тиббиёт академияси очилди

Тошкентда мутахассисларини тайёрлаш мақсадида Германия тиббиёт академияси очилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан — хорижда меҳнат қилишни мақсад қилган ҳамюртларимизни замонавий талаблар асосида тайёрлаш учун Халқаро тил ва кўникмалар мактаби фаолияти йўлга қўйилди.

Янги ташкил этилган таълим маскани Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган бўлиб, 320 ўринли ўқув биносида ўқув хоналари, тил лабораториялари ва амалиёт ўтиш учун ҳамма шароитлар яратилган.

Шунингдек, 350 ўринли барча қулайликларга эга ётоқхона ҳудудлардан келиб таҳсил олаётганлар учун хизмат қилади.

Жорий йил ноябрь ойидан бошлаб, мактабда қуйидаги халқаро ҳамкорлик дастурлари бўйича танловлардан ўтган номзодлар учун бепул асосда дарслар бошланади:

“Globogate Concept AG” лойиҳаси асосида — Германияда ишлашга тайёрланаётган ўрта тиббиёт ходимлари учун 9 ойлик махсус тайёрлов дастури;

Япониянинг “Onodera User Run” компанияси билан ҳамкорликда — Японияда хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритишни истовчи фуқаролар учун тайёрлов курслари.

Ушбу лойиҳада 6 ой давомида муваффақиятли иштирок этган ёшлар тўғридан-тўғри Япония давлатининг корхоналарига ишга жойлашади.

Лойиҳалар доирасида ҳар йили 1500 нафарга яқин юртдошларимизни халқаро стандартлар асосида хорижий тил ва касбий кўникмаларга тайёрлаш режалаштирилган.

Халқаро тил ва кўникмалар мактаби – бу фақат ўқув маркази эмас, балки ҳамюртларимизнинг хорижий давлатларда етук кадр сифатида муносиб меҳнат фаолиятини олиб бориш ва тажриба орттиришлари учун тайёргарлик платформасидир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг