Тошкентда кучли таъсир этувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси бартараф этилди
Тошкентда кучли таъсир этувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси бартараф этилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Конимех тумани бўлим ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси тўхтатилди.
Ф.Д. исмли фуқаро қўлга олиниб, у хорижда ишлаб чиқарилган, таркибида кучли таъсир этувчи моддалар мавжуд бўлган беш турдаги 1 200 дона дори воситасини фуқаро Ш.Х.га жами 6,9 миллион сўмга сотгани аниқланди.
Тергов ҳаракатлари жараёнида Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган унинг яшаш манзилидан далилий ашё сифатида 16 та қутида жами 480 дона кучли таъсир этувчи дори воситалари мусодара қилинди.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251-1-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.