Тошкентда ДХХ ходимига нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Тошкентда ДХХ ходимига нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳар Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ҳамкорлигидаги оператив тадбирда Ёнгиҳаёт тумани фавқулодда ҳолатлар бўлими кичик инспектори қўлга олинди.
Ходим маҳаллий МЧЖ раҳбаридан 1 500 АҚШ доллари пора сифатида олинганликда гумонланмоқда. Пора маблағи инспектор томонидан корхона ҳудудида ўрнатилган ёнғинга қарши жиҳозларни қабул қилиш актини расмийлаштириш учун талаб қилинганлиги айтилади.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси
3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.