Валюта курслари 19/11/2025
$1 – 11940.70
UZS – -0.58%
€1 – 13839.27
UZS – -0.68%
₽1 – 147.40
UZS – -0.27%
Қидириш
Тошкентда бозорларда тижорий мақсадда суратга олиш учун тўлов жорий этилди

Тошкентда бозорларда тижорий мақсадда суратга олиш учун тўлов жорий этилди

Тошкентда бозорларда тижорий мақсадда суратга олиш учун тўлов жорий этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент ҳокими Шавкат Умурзоқов шаҳар бозорлари ва савдо мажмуалари ҳудудида тижорий мақсадда видео ва фото суратга олиш бўйича янги тарифларни тасдиқлади. Ҳужжатга кўра, суратга олиш нархи бир соатга 5 миллион сўм этиб белгиланди.

Бундан ташқари, бозорларда енгил автомобиллар учун тўловли автотураргоҳ тарифлари ҳам янгиланди: дам олиш кунларида уч соатгача автомобил сақлаш 25 минг сўм, тўрт соатдан ошса — 50 минг сўмни ташкил этади.

Таъкидланишича, янги қоидалар хорижий туристлар ва ОАВ вакилларига тааллуқли эмас, улар суратга олишни бепул давом эттиришлари мумкин.

Ушбу янгилик тижорат фаолиятини тартибга солиш ва шаҳар савдо ҳудудлари ишини самарали ташкил қилишга қаратилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг