Валюта курслари 11/11/2025
$1 – 12014.94
UZS – -0.38%
€1 – 13900.08
UZS – -0.12%
₽1 – 148.31
UZS – -0.38%
Қидириш
Тошкентда 36th RCCI International Achievement Awards мукофотлари топширилди

Тошкентда 36th RCCI International Achievement Awards мукофотлари топширилди

Тошкентда 36th RCCI International Achievement Awards мукофотлари топширилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрида “36th RCCI International Achievement Awards” мукофотларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда ИССВ раҳбари Лазиз Кудратов иштирок этди.

Фармацевтика, қурилиш, IТ, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, туризм, экспорт ва импорт каби соҳаларда муваффақиятга эришган компаниялар тақдирланди. Ғолиблар орасида Ўзбекистон ва Покистон бизнес вакиллари ҳам бор.

Ҳар йили Равалпинди Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этиладиган мазкур мукофот номинациялари орасида “Йил тадбиркори”, “Йил компанияси”, “Йил экспортчиси”, “Инновация ва технология мукофоти” каби йўналишлар мавжуд.

Шу куни ИССВ ҳамда Ўзбекистон ва Равалпинди савдо-саноат палаталари ҳамкорлигида бизнес имкониятларига бағишланган конференция ва Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми ўтказилди.

Форумнинг мақсади - икки мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат. Унда икки мамлакатдан 300 га яқин бизнес вакиллари иштирок этди.

B2B учрашувлар давомида фармацевтика, IТ, туризм, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва бошқа йўналишлардаги қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди. Форум икки мамлакат ўртасидаги бевосита алоқаларни ўрнатиш ва иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун муҳим майдон бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг