Валюта курслари 13/02/2026
$1 – 12275.58
UZS – -0.1%
€1 – 14591.98
UZS – -0.36%
₽1 – 159.09
UZS – 0.16%
Қидириш
Тошкентда 200 нафар тадбиркор иштирокида биринчи Ўзбекистон–Сурия бизнес-форуми бўлиб ўтди

Тошкентда 200 нафар тадбиркор иштирокида биринчи Ўзбекистон–Сурия бизнес-форуми бўлиб ўтди

Тошкентда 200 нафар тадбиркор иштирокида биринчи Ўзбекистон–Сурия бизнес-форуми бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —12 февраль куни Тошкент шаҳрида Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов иштирокида Ўзбекистон–Сурия бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Тадбирда саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, тўқимачилик, электротехника, қурилиш, логистика ҳамда туризм соҳаларини ифодаловчи қарийб 200 нафар тадбиркор иштирок этди.

Сурия делегацияси таркибига давлат ва хусусий сектор вакиллари, жумладан, иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари, Дамашқ, Ҳомс, Дараа, Тартус, Латакия, Ҳама, Дейр-аз-Зор ва Идлиб ҳудудий савдо-иқтисодий тузилмалари раҳбарлари ҳамда аъзолари, шунингдек тармоқ бирлашмалари ва бизнес вакиллари кирди.

Форумдаги нутқида L.Kudratov тарихан шаклланган алоқаларни аниқ савдо ва инвестиция лойиҳалари босқичига олиб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Устувор йўналишлар сифатида агросаноат, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, фармацевтика, қурилиш материаллари, тўқимачилик ва саноат кооперацияси белгиланди.

Қўшма қайта ишлаш ва қадоқлашни ривожлантириш, барқарор логистика йўлакларини шакллантириш, мунтазам B2B учрашувларини ўтказиш ҳамда Сурияда Ўзбекистон савдо уйини очиш масаласини кўриб чиқиш таклиф этилди.

Форум якунида ўзаро етказиб бериш ҳажмини кенгайтириш ва қўшма ташаббусларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг