Валюта курслари 09/12/2025
$1 – 11990.09
UZS – 0.22%
€1 – 13974.45
UZS – 0.03%
₽1 – 157.95
UZS – 1.67%
Қидириш
Тошкентда 1835 дозада кучли таъсир кўрсатувчи Регапен препарати мусодара қилинди

Тошкентда 1835 дозада кучли таъсир кўрсатувчи Регапен препарати мусодара қилинди

Тошкентда 1835 дозада кучли таъсир кўрсатувчи Регапен препарати мусодара қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда божхона идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувда бўлган пойтахтлик 1970 й.т. шахснинг Учтепа туманидаги яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада унинг уйида 1835 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, расмийлаштириб олинди.

Энг ачинарлиси шундаки, таркибида кўп миқдорда прегабалин кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган ушбу психотроп дори воситаларини биологик фаол қўшимчалар идишларига қадоқлаб, келгусида уларни яширин тарзда дорихоналарда яшириб сотиш мақсад қилинган.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 251¹-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг