Тошкентда 16 ёшли мактаб ўқувчиси BMW ҳайдаб ЙПХ инспекторини уриб кетди, жабрланувчи шифохонага ётқизилди
Тошкентда 16 ёшли мактаб ўқувчиси BMW ҳайдаб ЙПХ инспекторини уриб кетди, жабрланувчи шифохонага ётқизилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрида BMW M4 автомобилини бошқарган 16 ёшли мактаб ўқувчиси Йўл-патруль хизмати ходимини уриб кетди.
Ҳодиса соат тахминан 21:45 да Нукус кўчасида содир бўлган. Инспектор оғир тан жароҳатлари олган ва шифохонага ётқизилган.
Уриб кетиш лаҳзаси автомобил салонидан олинган видеога тушиб қолган. Кадрларда машина кескин қайта қатор алмаштириб, қоидабузарни тўхтатмоқчи бўлган инспекторни уриб кетгани кўринади.
Маълум қилинишича, мазкур автомобиль аввал ҳам ижтимоий тармоқлардаги видеоларда учраб, уларда тунги дрифтлар ва хавфли манёврлар намойиш этилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар беришича, Жиноят кодексининг 266-моддаси — ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш оқибатида оғир тан жароҳати етказиш — бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу моддага кўра, 50 та базавий ҳисоблаш миқдоригача жарима солиш, 3 йилгача транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш, ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.