Валюта курслари 06/11/2025
$1 – 11970.67
UZS – 0.17%
€1 – 13748.31
UZS – 0.03%
₽1 – 147.59
UZS – -0.07%
Қидириш
Тошкент вилоятида қарийб 5 кг гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тошкент вилоятида қарийб 5 кг гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тошкент вилоятида қарийб 5 кг гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Гиёҳвандлик – жаҳон ҳамжамияти олдида турган энг катта муаммолардан бири бўлиб, у нафақат инсон саломатлигига, балки мамлакат истиқболига ҳам жиддий зарар етказади.

Афсуски, бугун дунёда гиёҳванд моддалар истеъмол қилувчилар сонининг тобора ортиб бориши, наркосавдогарлар тегирмонига сув қуймоқда.
Ўзгалар ҳаётини заҳарлаш орқали бойлик орттиришни мақсад қилган бу тоифа одамлар қонун олдида жавоб беришлари муқаррар.

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда амалга оширилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида катта миқдордаги наркотик модда ашёвий далил сифатида олинди.

Хусусан, Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент катта халқа автомобиль йўлига яқин бўлган хуфия жойга муқаддам наркокуреърлар томонидан қолдириб кетилган, жами 10 дона ўрамдаги 4 кг 956 гр “опий” моддаси холислар иштирокида расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу ажал оғуси эгаларининг шахсини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, бу турдаги гиёҳвандлик воситалари мамлакатимизга хориждан контрабанда йўли билан олиб келинади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг