Валюта курслари 13/06/2025
$1 – 12705.79
UZS – 0.47%
€1 – 14704.41
UZS – 1.68%
₽1 – 159.20
UZS – -1.04%
Қидириш
Ўзбекистон 13/06/2025 Тошкент ва Пекин икки томонлама ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилмоқда

Тошкент ва Пекин икки томонлама ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Юй Цзюнь билан учрашув ўтказди.

Конструктив руҳда ўтган суҳбат давомида томонлар ўзбек-хитой муносабатларини янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар. Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, гуманитар алоқаларни, жумладан, маданий ва таълим соҳасидаги алмашинувларни кенгайтириш бўйича ташаббуслар ҳам кўриб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг