Валюта курслари 22/10/2025
$1 – 12011.02
UZS – -0.41%
€1 – 13958.01
UZS – -0.76%
₽1 – 148.08
UZS – -0.53%
Қидириш
Тошкент ва Нижний Новгород вилоятлари ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

Тошкент ва Нижний Новгород вилоятлари ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

Тошкент ва Нижний Новгород вилоятлари ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги вилоят делегацияси хизмат сафари билан Россия Федерациясида амалий ташриф билан бўлди.

Ташриф дастурига мувофиқ, вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг Нижегород вилояти губернатори Глеб Никитин билан учрашуви бўлиб ўтди. 

Нижегород вилояти — Россиянинг Марказий Европа қисмида жойлашган салоҳиятли маъмурий ҳудуд бўлиб, аҳолиси қарийб 3,1 млн кишини ташкил этади. Вилоят таркибида 51 та мунисипал тузилма мавжуд. Маъмурий маркази — Нижний Новгород шаҳри.  

Нижегород вилояти юқори технологияли, илмий ишлаб чиқариш тармоқлари туфайли тез ривожланаётган саноат марказлари қаторида эътироф этилади. Вилоятда 600 та йирик ва ўрта саноат корхоналари, 50 га яқин илмий-тадқиқот институтлари ва лойиҳа офислари фаолият юритади. 

Шунингдек, Нижегород вилояти қўл меҳнати ва ҳунармандчилик намуналари, маданий-маърифий, круиз, соғломлаштириш, қишлоқ ва эко туризм тармоқлари билан ном қозонган. Ҳудудда 3539 та тарихий, маданий ва меъморий ёдгорлик бор. 

савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар ва ижтимоий соҳалардаги ҳамкорликни янги босқичда ривожлантириш имкониятлари хусусида фикр алмашдилар. 

Зойир Мирзаев мезбонлар билан мулоқот чоғида давлатимиз раҳбари бошчилигида мамлакатмизда амалга оширилаётган кўп қиррали ислоҳотлар ва уларнинг ҳаётбахш натижаларини, хусусан, вилоятимизнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини алоҳида урғулади. 

Мулоқот чоғида ўзаро кадрлар тайёрлаш, миграция масалалари бўйича ҳамкорлик, маълум йўналишлардаги саноат корхоналари тармоқларини Тошкент вилоятига жалб қилиш, ўз навбатида, вилоятимиз корхоналарининг мазкур ҳудудда улгуржи савдо ва тайёрлов марказларини ташкил этиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида муҳим келишувларга эришилди. 

Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Нижегород вилояти ҳукумати ўртасида ҳамкорлик Битими имзоланди. 

Мазкур ҳужжат келгуси йилларда томонлар ўртасида саноат, савдо, инвестисия ва инновасион фаолият, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим, фан ва техника, маданият, туризм ҳамда меҳнат муносабатлари йўналишларидаги ҳамкорлик истиқболларини белгилайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг