Валюта курслари 22/12/2025
$1 – 11996.14
UZS – -0.21%
€1 – 14051.08
UZS – -0.3%
₽1 – 148.54
UZS – -1.26%
Қидириш
Тошкент - Қозон - Тошкент йўналиши бўйича поезд сафарга жўнаб кетди

Тошкент - Қозон - Тошкент йўналиши бўйича поезд сафарга жўнаб кетди

Тошкент - Қозон - Тошкент йўналиши бўйича поезд сафарга жўнаб кетди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 21 декабрь куни Тошкент марказий вокзалидан Ўзбекистон пойтахти ва Татаристон ўртасида темир йўл қатнови тикланганидан кейинги илк поезд Қозон шаҳрига йўл олди, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Поезд, қуйидаги жадвалга мувофиқ қатновни амалга оширади: 315-сонли Тошкент - Қозон йўналишидаги йўловчи поезд

- Тошкент-Марказий вокзалидан жўнаш - якшанба, 23:55 да

- Қозон вокзалига етиб келиш - чоршанба, 13:47 да

316-сонли Қозон - Тошкент йўналишидаги йўловчи поезд

- Қозон вокзалидан жўнаш - пайшанба, 10:33 да

- Тошкент-Марказий вокзалига етиб келиш - якшанба, 04:32 да

Поезд таркиби еттита вагондан иборат бўлиб, 342 нафар йўловчига мўлжалланган ҳамда икки шаҳар ўртасида қулай ва мунтазам қатновни таъминлайди.

Рейсларнинг қайта тикланиши йўловчи ташиш учун янги имкониятлар очади ва Ўзбекистон ҳамда Россия ўртасидаги транспорт алоқаларини мустаҳкамлайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг