Тошкент метросида поезд носозлиги сабаб йўловчилар туннелда қолиб кетди
Тошкент метросида поезд носозлиги сабаб йўловчилар туннелда қолиб кетди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 5 декабрь куни Тошкент метроси йўловчилари бир неча дақиқа давомида станциялар орасида туннелда тохтаб қолгани ҳақида гувоҳлар хабар берди. Мазкур ҳолат юзасидан масъул идоралар томонидан расмий изоҳ берилмаган.
Гувоҳларнинг айтишича, ҳодиса тахминан соат 11:57 да содир бўлган: поезд «Пахтакор» ва «Ғафур Ғулом» станциялари орасида тўхтаб қолган ва деярли 15 дақиқа ҳаракатланмаган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бир аёл йўловчи ўзини ёмон ҳис қилиб, унга тиббий ёрдам керак бўлган.
Метрополитен матбуот хизмати кейинроқ билдиришича, соат 11:55 да «Ғафури Ғулом» ва «Алишер Навоий» станциялари орасида ҳаракатланаётган №39 поездда техник носозликлар аниқланган. Поезд олти дақиқага тўхтаб қолган ва техник кўрикка юборилган.