Тошкент метрополитени туннелларга хизмат кўрсатиш учун замонавий АГМ-дрезиналар билан паркни тўлдирди
Тошкент метрополитени туннелларга хизмат кўрсатиш учун замонавий АГМ-дрезиналар билан паркни тўлдирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент метрополитени” ДУК хўжалик ишлари ҳамда туннель иншоотларида техник хизмат кўрсатиш жараёнларини янада самарали ташкил этиш мақсадида замонавий АГМ дрезина хизмат кўрсатувчи поездлар билан таъминланди.
Мазкур дрезиналар метрополитен туннелларида таъмирлаш, профилактика, техник кўрик ва хўжалик ишларини амалга оширишга мўлжалланган бўлиб, тор ва мураккаб ерости шароитларида ишончли ҳаракатланиш имкониятига эга.
Уларнинг замонавий техник жиҳозлари туннель иншоотлари ҳолатини доимий назорат қилиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Янги АГМ дрезиналарининг жорий этилиши метрополитен инфратузилмасининг ишончли ишлашини таъминлаш, ҳаракат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш ва йўловчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишга хизмат қилади.