Термезда Афғонистон тадбиркорлари иштирокида саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси очилди
Термезда Афғонистон тадбиркорлари иштирокида саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси очилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Термезда саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси очилди.
5 февраль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида Термез Халқаро савдо марказида саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари намойиш этилган кенг кўламли форум ўзига хос тарзда бошланди.
Мазкур ярмаркада Афғонистондан келган тадбиркорлар делегацияси, Фарғона вилояти ҳокимлиги масъуллари бошчилигидаги тадбиркорлар ҳамда маҳаллий ишбилармонлар фаол иштирок этмоқда.
Очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов сўзга чиқиб, ярмарканинг ҳудудлараро ва халқаро савдо алоқаларини мустаҳкамлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқишдаги аҳамиятига тўхталди.
Ярмарка доирасида саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари намойиши, икки томонлама учрашувлар ҳамда келишувлар ўтказилиши режалаштирилган.