Темирйўлкарго ва CTS International логистика соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Темирйўлкарго» АЖ ва «CTS International Logistics Corporation Limited» компанияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда «CTS International Logistics» компаниясидан ARYA ZHANG — компаниянинг Қозоғистон ва Ўзбекистон бўйича бош менежери иштирок этди.
«Темирйўлкарго» АЖ томонидан Бошқарув раиси A. A. Мўминов, Логистика ва сервис хизмати бўлими бошлиғи Ж. Н. Турсунов ҳамда Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи И. К. Содиқов иштирок этдилар.
Учрашув давомида юк ташиш ва логистика соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди. Томонлар ўз хизматлари ҳақида маълумот алмашиб, истиқболли йўналишларни белгиладилар.
Музокаралар якунида келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва аниқ лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.