Валюта курслари 07/11/2025
$1 – 12022.92
UZS – 0.44%
€1 – 13843.19
UZS – 0.69%
₽1 – 148.14
UZS – 0.37%
Қидириш
«Темирйўлкарго» АЖ ва “IRT Chamber of Pakistan” ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди

«Темирйўлкарго» АЖ ва “IRT Chamber of Pakistan” ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди

«Темирйўлкарго» АЖ ва “IRT Chamber of Pakistan” ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Темирйўлкарго» АЖ ва “IRT Chamber of Pakistan” ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

Ушбу ҳужжат Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, халқаро юк ташиш йўналишларини кенгайтириш ва минтақавий интеграцияни чуқурлаштиришга хизмат қилади.

Битим асосида қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик йўлга қўйилади:

Ўзбекистон ва Покистон ўртасида мультимодал юк ташувларини кўпайтириш;

“Покистон – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Шимолий давлатлар” йўналиши бўйича янги транспорт йўлагини ривожлантириш;

“Покистон – Тожикистон – Ўзбекистон – Шимолий давлатлар ва бошқа мамлакатлар” йўналишини шакллантириш;

Экспорт, импорт ва транзит юклар ҳажмини ошириш орқали савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш;

Ҳар икки мамлакатнинг транспорт инфратузилмасини ривожлантириш;

Мультимодал, мономодал ва интермодал ташувлар соҳасида қўшма механизмлар яратиш.

Бу стратегик ҳамкорлик нафақат Ўзбекистон ва Покистон иқтисодиёти учун, балки бутун минтақа учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. У Марказий ва Жанубий Осиёни боғловчи янги транспорт йўналишларини очиш, денгиз портларига чиқиш имкониятларини кенгайтириш ва халқаро юк ташиш тизимининг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

Томонлар келгусида қўшма транспорт-логистика лойиҳаларини амалга ошириш, илғор технологияларни жорий этиш ҳамда минтақавий иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

«Темирйўлкарго» АЖ ушбу ҳамкорлик орқали Ўзбекистоннинг халқаро логистика харитасидаги мавқеини янада мустаҳкамлаш, янги бозорларга чиқиш ва юк ташиш хизматларини глобал даражада такомиллаштиришга интилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг