Валюта курслари 23/09/2025
$1 – 12257.13
UZS – -0.75%
€1 – 14434.00
UZS – -0.62%
₽1 – 146.69
UZS – -0.99%
Қидириш
“Тайметов. Ғалаба парвози” фильми BAFTA мукофотига даъвогарлик қилмоқда

“Тайметов. Ғалаба парвози” фильми BAFTA мукофотига даъвогарлик қилмоқда

“Тайметов. Ғалаба парвози” фильми BAFTA мукофотига даъвогарлик қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Uzbekistan Airports” компанияси ташаббуси билан суратга олинган “Тайметов. Ғалаба парвози” ҳужжатли фильми BAFTA мукофотининг йўналишларидан бирида номзод сифатида тақдим этилиши мумкин. Агар шундай бўлса, у BAFTA мукофотига даъвогарлик қилаётган илк ўзбек фильми бўлади.

Тошкент аэропорти тарихи билан боғлиқ архив тадқиқотларига асосланган мазкур ҳужжатли фильм 20–27 ноябрь кунлари машҳур Piccadilly Vue Cinema кинотеатрида бўлиб ўтадиганLondon Independent International Film Festival & Awards (SIFFA UK) кинофестивали асосий танловига киритилган.

“Бу биз учун шунчаки фильм эмас, балки унутилган қаҳрамонларга бўлган ҳурмат рамзидир. Биз аждодларимиз жасорати ҳақида бутун дунё билишини истаймиз. Шунинг учун бундай нуфузли фестивалларда иштирок этиш ушбу йўналишда муҳим қадамлардан биридир”, — дея изоҳ берди “Uzbekistan Airports” АЖ матбуот хизмати.

Ҳужжатли фильм Иккинчи жаҳон уруши давридаги муҳим воқеаларда иштирок этган, Ўзбекистоннинг биринчи ҳарбий ва фуқаролик учувчиси, Тошкент аэропортининг илк директори ҳамда қаҳрамон учувчи Абдусамат Тайметовга бағишланган. Таъкидлаш жоизки, ушбу ҳужжатли фильмнинг премьераси жорий йилнинг май ойида Москвада бўлиб ўтган “Маданиятлар мулоқоти” медиа-форумида бўлиб ўтган.

Қисқа вақт ичида фильм бир нечта мукофотларни қўлга киритди: ХХХIV “Олтин Рицарь” халқаро кинофорумида энг яхши дебют, «Евроосиё-Кинофест» фестивалида матбуот мукофоти ҳамда “Маданиятлар мулоқоти” медиа-форумида махсус диплом билан тақдирланди.

BAFTA — Британия кино ва телевидение академияси томонидан тақдим этиладиган мукофот бўлиб, дунё киноиндустриясидаги энг нуфузли мукофотлардан бири ҳисобланади. Турли йилларда бу мукофотга Мартин Скорсезе, Стивен Спилберг, Энтони Хопкинс, Том Ҳенкс, Роберт Де Ниро, Ҳю Грант каби машҳур жаҳон кино арбоблари сазовор бўлган.

BAFTA тантанали тақдирлаш маросими анъанавий равишда “Олтин глобус” ва «Оскар» мукофотлари оралиғида ўтказилади ва кўпинча «Оскар» учун ишончли кўрсаткич сифатида қабул қилинади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг