Валюта курслари 25/07/2025
$1 – 12653.48
UZS – -0.85%
€1 – 14871.64
UZS – -0.71%
₽1 – 159.75
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 23/07/2025 "Татлифт" компанияси Бухорода амалий ишга киришди: Лойиҳа йилига 2000 дона лифт ишлаб чиқаришга мўлжалланган

"Татлифт" компанияси Бухорода амалий ишга киришди: Лойиҳа йилига 2000 дона лифт ишлаб чиқаришга мўлжалланган

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Татаристоннинг Гулшат Загудулина бошчилигидаги делегация Бухорога келди.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов билан учрашувда ўзаро ташрифлар доирасида ҳамкорликда малга оширишга келишилган Бухоро вилоятида “Татлифт” компанияси билан лифт ишлаб чиқариш лойиҳасининг жорий ҳолати ва истиқболдаги масалалари кенг муҳокама қилинди.

Хусусан, томонлар “Бухоро саноатни ривожлантириш комплекси махсус саноат парки” ҳудудида амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳа доирасида фикр алмашишди. 

Лойиҳа компания вакиллари томонидан яна бир бор тақдимот қилинди. Унга кўра, умумий қиймати 5,5 миллион АҚШ долларини ташкил этадиган ушбу лойиҳа Бухоро вилоятида саноат тармоқларини диверсификация қилиш, янги технологияларни жалб этиш ва иш ўринларини яратишга хизмат қилиши кутилмоқда. У йилига 2 минг дона лифт ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.  Эътиборли жиҳати, ушбу ташаббус туфайли 150 та янги иш ўрни яратилади. 

Учрашув якунида Бухоро вилояти ҳокимлиги ва “Татлифт” компанияси ўртасида англашув Меморандуми имзоланди. Шунингдек, лойиҳа доирасида иштирок этувчи ҳамкор компаниялар раҳбарлари билан ҳам алоҳида келишувлар имзоланди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР