Валюта курслари 10/10/2025
$1 – 12123.38
UZS – 0.43%
€1 – 14094.64
UZS – 0.56%
₽1 – 149.19
UZS – 0.8%
Қидириш
Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди

Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди
 

Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон футбол ассоциациясининг халқаро майдондаги нуфузи янада ортиб бормоқда. Илк бор юртимиз вакиллари ФИФА қўмитасига аъзо этиб сайланди.

ФИФА Кенгашининг қарорига мувофиқ, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Равшан Ирматов 2025–2029 йиллар давомида футболда технологиялар, инновациялар ва рақамли ривожланиш қўмитаси раис ўринбосари этиб тайинланди. Ушбу қўмита VAR тизими, гол аниқлаш технологияси, ярим автоматик офсайд тизими, рақамли мониторинг ва сунъий интеллект каби технологияларни жорий этиш ҳамда синовдан ўтказиш билан шуғулланади. Қўмитага ФИФАнинг футбол технологиялари бўйича директори Йоханнес Хольцмюллер раҳбарлик қилади.

Бундан ташқари, ЎФА бош котиби Аваз Максумов Соҳил футболи қўмитаси аъзоси бўлди, хотин-қизлар футболи ривожланиши бўлими раҳбари Юлия Панина эса аёллар миллий терма жамоалари ўртасидаги мусобақалар қўмитага киритилди.

Бу тайинловлар Ўзбекистоннинг ФИФА билан фаол ҳамкорлигини яна бир бор тасдиқлайди. 2024 йили мамлакат илк бор футзал бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган бўлса, 2027 йилда ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини ўтказиш режалаштирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг