Валюта курслари 14/07/2025
$1 – 12615.07
UZS – -0.15%
€1 – 14754.59
UZS – -0.45%
₽1 – 162.02
UZS – -0.22%
Қидириш
Ўзбекистон 14/07/2025 Сурхондарёда нодир морхўр eчкиларига ноқонуний овчилик билан шуғулланаётган шахслар қўлга олинди

Сурхондарёда нодир морхўр eчкиларига ноқонуний овчилик билан шуғулланаётган шахслар қўлга олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сурхондарё вилоятида Қизил китобга ҳамда халқаро CITES рўйхатига киритилган нодир жонзотлардан бўлган бурама шохли эчки — морхўрларни ноқонуний овлаган уч нафар шахслар ушланди.

Вилоят экология бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, атроф-муҳитга етказилган зарар миқдори 4,5 миллиард сўмга баҳоланган.

Бу воқеа 5 июль куни «Сурхон» давлат қўриқхонаси ҳудудидаги Олтикунлик мажмуасида содир бўлган. Рейд давомида қўриқхона ходимлари тоғ ёнбағирларида қуролланган уч эркакни пайқашган. Улар яширин кузатув остига олиниб, бинокль ва мобиль камералар ёрдамида барча ҳаракатлари тасвирга олинган.

Қўриқхона қўриқчилари шубҳали шахслар турган жойга етиб борганида, улар аллақачон икки жонворни ўлдириб, тушлашга киришган эди. Сўйилган ҳайвон қолдиқлари Термиз давлат университети қошидаги “Суд-Зоологик экспертизадан ўтказилганда бир ва уч ёш атрфидаги эркак ва урғочи морхўр эканлиги тасдиқланди.

Шахслар воқеа жойида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Ҳодиса бўйича жамланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.

Айни пайтда дастлабки терговгача текширув ишлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг