Валюта курслари 20/02/2026
$1 – 12169.41
UZS – 0.3%
€1 – 14359.90
UZS – -0.0%
₽1 – 158.95
UZS – -0.09%
Қидириш
Сурхондарёда “Дарбанд” божхона пункти очилади
Сурхондарёда “Дарбанд” божхона пункти очилади

Сурхондарёда “Дарбанд” божхона пункти очилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикасининг Сурхондарё вилоятида янги “Дарбанд” божхона пункти очилади.

“Дарбанд” йўл-патрул хизмати постига ёндош ҳудудда божхона пунктини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016-йил 9-июндаги 193-сон қарори тасдиқланди.

Ҳужжатга кўра, божхона пунктининг асосий вазифаси Термиз-Қарши йўналишида автотранспорт воситалари орқали амалга ошириладиган контрабанданинг йўлини тўсишдир.

“Дарбанд” божхона пункти энг сўнгги русумдаги ускуналар билан жиҳозланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг