Валюта курслари 12/11/2025
$1 – 11990.00
UZS – -0.21%
€1 – 13866.44
UZS – -0.24%
₽1 – 147.55
UZS – -0.51%
Қидириш
Сурхондарё вилояти ҳокими Санкт-Петербург делегациясини қабул қилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Санкт-Петербург делегациясини қабул қилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Санкт-Петербург делегациясини қабул қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатларни изчил ривожлантириш, хусусан, ташқи алоқалар ҳамда меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш йўналишида ҳудудлараро амалий мулоқотлар йўлга қўйилмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов мазкур вазифалар доирасида Санкт-Петербург шаҳри Ташқи алоқалар қўмитаси раиси ўринбосари Евгений Кассюра бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, хорижда фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тизимли ҳимоя қилиш, уларни қонуний асосларда иш билан таъминлаш масалалари муҳокама этилди.

Учрашув якунида қонуний ва хавфсиз меҳнат миграциясини таъминлаш, шу йўналишдаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга доир амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг