Суриялик тадбиркорлар ҳудуднинг саноат салоҳияти билан танишиш учун Бухорога етиб келишди
Суриялик тадбиркорлар ҳудуднинг саноат салоҳияти билан танишиш учун Бухорога етиб келишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ташқи бозорларга чиқиш, экспорт ҳажмларини ошириш ва қўшни давлатлар билан саноат кооперациясини кучайтириш бўйича қатор муҳим топшириқлар берилган эди.
Хусусан, Сурия, Ироқ ва Афғонистон бозорларида 30 миллиард долларлик электротехника, тўқимачилик, озиқ-овқат, автомобиль, фармацевтика ва қурилиш материалларига бўлган эҳтиёж мавжудлиги қайд этилиб, ушбу бозорларга жадал кириб бориш вазифаси қўйилган.
Мазкур топшириқлар ижроси доирасида бугун Сурия ишбилармонларидан иборат делегация Бухоро шаҳрига ташриф буюрди. Ташриф доирасида меҳмонлар "Merganteks" пахта-тўқимачилик кластери фаолияти билан танишмоқда.
Делегация аъзолари кластерда яратилган шарт-шароитлар, солиқ ва божхона имтиёзлари, инфратузилма имкониятлари ҳамда маҳаллий корхоналарнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ўрганмоқда.