Суриялик тадбиркорлар делегацияси саноат салоҳиятини ўрганиш учун Ўзбекистонга ишбилармонлик ташрифини бошлади
Суриялик тадбиркорлар делегацияси саноат салоҳиятини ўрганиш учун Ўзбекистонга ишбилармонлик ташрифини бошлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 11–16 февраль кунлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан Сурия Савдо палаталари федерацияси президенти Ала Омар ал-Али бошчилигида суриялик тадбиркорлар делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Ушбу ташриф Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳабовнинг 2025 йил 28 декабрь куни Сурияга амалга оширган сафари давомида эришилган келишувларнинг амалий давоми бўлди.
Ташрифнинг биринчи босқичида меҳмонлар саноат корхоналари фаолияти билан танишиб, ишлаб чиқариш қувватлари ва экспорт имкониятларини ўргандилар, шунингдек маҳаллий тадбиркорлар билан музокаралар ўтказдилар.
Ишбилармонлик ташрифи доирасида суриялик тадбиркорлар CRAFERS қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасига бордилар.
Ушбу манзил ташриф дастурида озиқ-овқат саноати имкониятларини намойиш этувчи муҳим объектлардан бири бўлди.
Ташриф давомида меҳмонларга озиқ-овқат саноатининг умумий салоҳиятини акс эттирувчи кўргазма ҳам тақдим этилди. Унда 20 дан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этди.
Суриялик тадбиркорлар корхоналарнинг ишлаб чиқариш технологиялари ва экспорт йўналишларини юқори баҳолаб, Сурия бозори учун етказиб беришни йўлга қўйиш ва ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш билдирдилар.