Валюта курслари 22/10/2025
$1 – 12011.02
UZS – -0.41%
€1 – 13958.01
UZS – -0.76%
₽1 – 148.08
UZS – -0.53%
Қидириш
Сунъий интеллект ёрдамида кучли зилзилаларни ўрта ва узоқ муддатга прогноз қилиш амалиёти йўлга қўйилади

Сунъий интеллект ёрдамида кучли зилзилаларни ўрта ва узоқ муддатга прогноз қилиш амалиёти йўлга қўйилади

Сунъий интеллект ёрдамида кучли зилзилаларни ўрта ва узоқ муддатга прогноз қилиш амалиёти йўлга қўйилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Сейсмик хавфсизликни таъминлаш ҳамда сейсмология соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонни қабул қилишдан кўзланган устувор йўналишлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

маданий мерос объектлари ва транспорт иншоотларининг зилзилабардошлигини мониторинг қилиш тизимини яратиш;

сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини рақамлаштириш ва унга сунъий интеллект технологияларини татбиқ этиш;

қурилиш майдонлари учун замин грунтларини ўрганиш ва уларнинг мустаҳкамлигини ошириш чораларини кўриш.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб:

республикадаги “А-373” ва “М-39” автомобиль йўлларида ҳамда уларга туташ тоғли ҳудудлардан ўтган темирйўлларда кўчки содир бўлиши эҳтимоли юқори ҳудудларнинг доимий радиолокацион космик мониторинги ташкиллаштирилади;

сунъий интеллект ёрдамида сейсмик хавф юқори бўлган ҳудудларда кучли зилзилаларни ўрта ва узоқ муддатларда прогноз қилиш амалиёти йўлга қўйилади.

Дастлабки босқичда сунъий интеллект ёрдамида кучли зилзилаларни ўрта ва узоқ муддатда прогноз қилиш Тошкент шаҳри мисолида ташкил этилади.

2026 йил 1 мартдан бошлаб бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлик бўйича техник ҳолати сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилинади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг