Суд фуқаро М.Б.нинг Ўзбекистонда доимий яшаш жойини тасдиқлади
Суд фуқаро М.Б.нинг Ўзбекистонда доимий яшаш жойини тасдиқлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Суд M.B. фуқаросининг Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаб келаётгани фактини тасдиқлади.
Янгиер шаҳри адлия бўлими хабар қилишича, M.B. мамлакатда узоқ муддат яшаб келаётганини расман аниқлашда ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Ўрганишлар давомида фуқаро M.B. Тожикистон Республикасида туғилгани, миллати ўзбек экани ҳамда 1997 йилда Ўзбекистон Республикасига кўчиб келиб, шу вақтдан буён Янгиер шаҳрида доимий яшаб келаётгани аниқланди.
Қонунчиликка мувофиқ, ўзини Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олиш тўғрисида мурожаат қилган шахс ариза топширган кунга қадар мамлакат ҳудудида камида ўн беш йил доимий яшаб келган ва мазкур давр мобайнида бошқа давлат фуқаролигида бўлмаган бўлса, у Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олинади.
Фуқаролик масалаларини ҳал этишда айрим ҳолларда яшаганлик фактини суд тартибида аниқлаш талаб этилиши сабабли, тўпланган ҳужжатлар асосида Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига фуқаронинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаганлик фактини белгилаш юзасидан даъво аризаси киритилди.
Суд томонидан иш атрофлича кўриб чиқилиб, фуқаро M.B. нинг мамлакатимиз ҳудудида доимий яшаганлик факти тасдиқланди.